Себя показать, на других посмотреть ( 28.02.2017 )    Приумножая народные традиции ( 26.02.2017 )    Наша сила – в сотрудничестве ( 01.02.2017 )    Разнообразие культур, общность целей ( 26.01.2017 )    Вручены высокие награды Родины ( 25.01.2017 )   

Содержание

 Келажаги буюк давлат – Ўзбекистон

Али Насирли, Сирдарё вилояти озарбайжон маданият маркази фаоли. 

Осмонингда Ҳумо ёзди қанотини,
Миниб олдинг ҳурриятнинг Ғиротини,
Лол қоладир кўрган элинг саботини,
Келажаги буюк давлат – Ўзбекистон!
Қучсин сени шону-шуҳрат, Ўзбекистон!

Бойликларга тўлиб ётар тоғу тошинг,
Бировларга эгилмайди мағрур бошинг,
Ҳак, адолат бўлди доим дўст, йўлдошинг,
Келажаги буюк давлат – Ўзбекистон!
Қучсин сени шону шуҳрат, Ўзбекистон!

Ўтган улуғ аждодларнинг изи сенда,
Новийдек даҳоларнинг сўзи сенда,
Яшнаяпсан, Шарқу Ғарбнинг кўзи сенда,
Келажаги буюк давлат – Ўзбекистон!
Қучсин сени шону шуҳрат, Ўзбекистон!

Ўғлонларинг тоғни талқон этмоқдадир,
Меҳнаткаш халқ муродига етмоқдадир,
Дилингдаги ғуборларинг кетмоқдадир,
Келажаги буюк давлат – Ўзбекистон!
Қучсин сени шону-шуҳрат, Ўзбекистон!