Себя показать, на других посмотреть ( 28.02.2017 )    Приумножая народные традиции ( 26.02.2017 )    Наша сила – в сотрудничестве ( 01.02.2017 )    Разнообразие культур, общность целей ( 26.01.2017 )    Вручены высокие награды Родины ( 25.01.2017 )   

Республика байналмилал Маданият маркази директори Н.Муҳаммадиевга

Қадрли Насриддин Мисриддинович,

Сизни, Сиз орқали жамоангиз барча аъзоларини Республика байналмилал маданият маркази ташкил топганининг шонли 20 йиллиги билан қизғин ва самимий муборакбод қилишдан бениҳоя мамнунман.
Мустақил Ўзбекистон халқининг турли миллат ва элатларига мансуб вакилларини ягона оилага бирлаштирган, Ватанимиздаги аҳиллик, дўстлик, биродарлик, ҳамжиҳатликнинг рамзига айланган Республика байналмилал марказининг йигирма йиллик фаолияти Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ва мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган бағрикенглик сиёсати тантанасининг энг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистонни ўзларининг Ватанлари, ўзларини Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари деб чин калбдан баралла эътироф этаётган юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари мамлакатимизни равнақ топтириш, унинг жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, умумхалқ фаровонлиги, бахт-саодати йўлида ҳақиқий фидойилик кўрсатишлари билан бир қаторда бетакрор маданиятлари, тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини авайлаб сақлаш ва ривожлантириш учун юртимизда яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланмоқдалар.
Республика байналмилал маданият маркази Ватанимиздаги бу энг олий неъмат - миллатлараро тотувлик ва осойишталик, ўзаро меҳрибонлик, қон-қардошлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга эҳтиром янада такомил топишига бебаҳо ҳисса қўшмоқда.
Республика байналмилал маданият маркази ташкил топганининг 20 йиллиги билан яна бир бор қутлаб, марказнинг аҳил ва фидойи жамоаси барча аъзолари, миллий маданий марказлар фаоллари ва барча иштирокчиларига бу эзгу ишларида янги-янги муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик "Мустаҳкам оила йили"да оилавий бахт-саодат тилаб қоламан.     

     Инсон ҳуқуқлари бўйича
     Ўзбекистон Республикаси
     миллий маркази директори                                          Акмал САИДОВ