Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси

21.10.2016 22:55

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймайди.

Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси, 31 модда.

 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Мамлакатимизда виждон ва эътиқод эркинлиги соҳасида эришилган ютуқлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
 Унда қўмита аъзолари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа мутахассислари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситлари ходимлари иштирок этди.
 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Тошкент ислом университети ректори Р.Абдуллаев ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мамалкатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш борасида амалга оширилган ишлар миллатлараро ва диний конфессиялараро бағрикенглик, аҳиллик муҳитини қарор топтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.
 Турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари аҳил-иноқ яшаб, жамият ҳаётини равнақ топтириш йўлида самарали меҳнат қилаётир. Улар ўз диний байрамлари ва эътиқод амалрини эмин-эркин адо этмоқда. Республика байналмилал маданият маркази барча фуқароларнинг миллий қадриятларини ривожлантириш, уларнинг ўзаро аҳиллиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда.
 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун фуқароларнинг диний ва виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқлрини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ва динлараро ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.
 Анжуманда дунёнинг турли давлатларида рўй бераётган воқеаларга теран кўз билан қараш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш зарурлиги, кўпмиллатли жамиятимизда миллатлар ва динлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш демократик ислоҳатларни ва мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
 Тинчликни мустаҳкамлашда диний бағрикенгликни ўрни, миллатлар ва динлараро тотувликни таъминлашда Ўзбекистон тажрибасига бағишланган маърузалар тингланди.

Нурилло НАСРИЕВ, 
“Тошкент оқшоми”

   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда