Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Дўстлик айтишувлари

21.04.2016 13:59

  Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг навбатдаги мавсуми очилиш маросимига бағишлаб Республика қозоқ миллий маданий маркази билан ҳамкорликда ўзбек ўланчилари ва қозоқ оқинлари иштирокида “Дўстлик айтишувлари” мавзуидаги байрам тадбири ўтказилди.
  Ушбу байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига, ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда қозоқ шоир-оқини Жамбул Жабаев таваллудининг 170 йиллигига бағишланди.
    Байрам сайлида Ангрен шаҳридаги А.Навоий номидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Ўланчилар мактаби”нинг раҳбари Турдиали Пардаев бошчилигидаги ўланчилар гуруҳи, Ангрен шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги Вазира Абдукаримова бошчилигидаги фольклор жамоаси, Халқаро танловлар ғолиби, бахши-оқин Кулмихан Дуйсенов, Қорақалпоғистон Республикасидан Еркебулан Қалганатов, Тошкент вилоятидан Талгат Оринбеков иштирокида айтишувлар ва “Айтис” мусобақалари ўтказилди.
    Шунингдек, тадбирда Бошқирд-татар миллий маданий маркази қошидаги фольклор ансамбли қатнашчилари, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи қошидаги “Дурдона” фольклор жамоаси, “Улуғбек юлдузлари” вокал-чолғу ансамбли хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилди.
    Боғнинг асосий кириш қисмида ва боғ ҳудудида Республика байналмилал маданият маркази ҳунармандлари ва Республика “Баркамол авлод” болалар техник ижодиёти марказининг карвинг йўналиши тўгараги қатнашчиларининг ижодий беллашувлари бўлиб ўтди. Шу билан бирга уларнинг намунали ишлари асосида кўргазмалар ҳам ташкил этилди.

Шаҳбоз МУРОДҚУЛОВ,
“Тошкент оқшоми”.


   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда