Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми

09.06.2016 11:24

    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивалининг Сурхондарё вилояти босқичи ниҳоясига етди.
    Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги олдидан ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси даражасида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари вакиллари ва ёшлар қатнашди.
   
 Фестивалнинг дастлабки кунида Термиз шаҳридаги вилоят мусиқали дарама театрида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари аниқланди. Шу куни миллий маданият марказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Термиз давлат университети ўқитувчи ҳамда талабалари иштирокида “Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон!” номли кўргазма, “Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзуидаги давра суҳбати воҳа ёшларида катта таассурот қолдирди. Қолаверса, Шеробод, Музработ, Шўрчи, Узун ҳамда Сариосиё туманлари маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, шунингдек, Денов туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган мулоқотлар ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой кечди.

   Фестиваль Республика байналмилал маданият маркази, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ресрпублика Хотин-қизлар қўмитаси, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Республика маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ЁИҲ МК ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида ташкил этилди.

Нормурод Темиров,
“Халқ сўзи”


   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда