Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба

25.05.2016 10:12

Жорий йилнинг 24 май куни Тошкентда “Давлат органлари ва ННТ ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир ФЖШМҚМИ (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти), ЎзННТМА, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Адлия вазирлиги, ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги координатори, Ф. Эберт номидаги жамғарма ваколатхонаси (ГФР), “Минтақавий мулоқот” ташкилоти филиали (Словения), Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 
Унда Франция, Германия, Голландия, Канада, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар илмий-тадқиқот марказларининг экспертлари, Ўзбекситонда аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг масъул ходимлари, ННТ ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. 
Анжуманда қайд этилганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари ҳимоя қилинадиган кучли ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш масаласи мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ кенг кўламли демократик ўзгаришларнинг устувор йўналиши сифатида белгиланди. 
Тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистонда аҳолининг кенг қатламлари қўллаб-қувватлайдиган, мустақил ва барқарор нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини ривожлантиришга қаратилган ишлар амалга оширилди. Уларнинг эркин фаолият юритишига самарали хизмат қилувчи 200 дан ортиқ қонун ва қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига олган ҳуқуқий база изчил такомиллаштирилмоқда.  
Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича самарали тизимнинг яратилиши ННТ фаолиятини кенгайтириш ва уларнинг молиявий жиҳатдан барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлди. Хусусан, 2008 йили парламент ҳузурида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташкил этилди. Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузилиб, унда халқ томонидан сайланган депутат ва сенаторлар лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги, йўналишлари ва миқдорини белгилашади. Кейинги 7 йил мобайнида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш мақсадлари учун ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни очиқ-ошкора, манзилли ва демократик тарзда тақсимлаш доирасида Жамоат фонди томонидан 47,7 млрд. сўм маблағ субсидия, грант ва ижтимоий буюртма шаклида йўналтирилди. 
2010 йил ноябрда қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси нодавлат нотижират ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини фаолиятини янада жонлантириш ва кенгайтиришга кучли туртки берди. Концепция асосида ўтган давр мобайнида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди. Асосий Қонунимизга киритилган тузатишларга мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати институти конституциявий мақомга эга бўлди. Улар фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият ишларини бошқариш бўйича конституциявий ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаб, кафолатларини кенгайтирди.
Бугунги кунда турли ННТ фуқаролик жамиятининг институционал асосини ташкил этади. Улар давлат ва жамият ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, мавжуд ижтимоий-иқтисодий, гуманитар муаммоларни аниқлаб, жамиятни уларни ҳал этишга сафарбар қилади, фуқароларнинг ўз салоҳиятини намоён қилишга хизмат қилади. Кейинги 5 йил ичида ННТ сони 1,6 бараварга ўсиб, 8 400 дан ортди. 
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг айни босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлари жорий этилган ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий механизмлари асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, гуманитар муаммоларни ҳал этиш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда. Ижтимоий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаяпти. “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга биноан республикамизнинг барча вилоятларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида Ижтимоий шериклик бўйича жамоатчилик комиссиялари фаолият юритмоқда. Улар ўзаро ҳамкорликнинг устувор соҳаларини белгилайди, ташаббусларни кўриб чиқади. Бир томондан, давлат органларининг эътиборини мавжуд муаммоларга қаратади, иккинчи томондан эса ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини энг муҳим ҳудудий давлат дастурларини амалга оширишга жалб қилади. 
Масалан, жорий йилда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури, тегишли ҳудудий дастурлар ижросида 352 та ННТ, шу жумладан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамғармаси каби йирик ташкилотлар қатнашмоқда. Ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон ННТ Миллий форумида ҳам давлат органлари, вазирлик ва идораларнинг иштирок этиши, шунингдек, турли соҳаларда ижтимоий шериклик ҳақидаги битим ва меморандумлар имзоланиши ҳам анъанага айланди. 
ФЖШМҚМИ томонидан 2015 йилнинг май-июнь ойларида ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, сўровда қатнашган ННТнинг 72 фоизи кейинги тўрт йил ичида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этган. ННО фаоллари давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан тузилган 50 га яқин доимий асосда ишловчи идоралараро комиссиялар (кенгашлар, ишчи гуруҳлар) таркибига киради. ННТ ва давлат органларининг ҳамкорликда ташкил этадиган қўшма тадбирлари ҳам кенг тарқалди, кўп ҳолларда (71%) уларнинг ташаббускорлари ННТдир.   
Анжуман давомида Франция, Германия, Голландия, Канада, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва бошқа хорижий мамлакатларнинг ижтимоий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги тажрибаси батафсил кўриб чиқилди. 
Франциялик экспертлар таъкидлаганларидек, Францияда нодавлат ташкилотлар фаолияти “Ассоциатив шартнома тўғрисида”ги Қонун асосида назорат қилинади. Унинг меъёрларига кўра, катта миқдордаги ҳар қандай молиявий кўмак, хайр-эҳсонлар ва тортиқлар префектура ёки Франция давлат иттифоқининг розилигини олишни талаб этади.
Фуқаролик жамияти бўйича немис мутахассисларнинг фикрига кўра, Германияда нодавлат ташкилотлар ижтимоий инфратузилманинг ажралмас қисми бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг турли хил соҳаларида фуқаролар эҳтиёжларини қондиришда муҳим роль ўйнайди ҳамда қисман молиялаштиришни таъминлайди. Ўз навбатида, фуқароларнинг ўзлари жамоат ишлари билан шуғулланади, ҳар ойда 14 дан 21 соатгача спорт, дам олиш вақтини ташкиллаштириш, болалар ва ёшлар билан ишлаш, соғлиқни сақлаш, маданият ва таълим каби соҳаларга ажратади.   
Ҳиндистон экспертларининг айтиб ўтган фикрларига асосланиб таъкидлаш мумкинки, ушбу давлатда “учинчи сектор” ҳинд халқи менталитетидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос ривожланмоқда. Ҳозирда Ҳиндистонда 1,5 млн.га яқин нодавлат ташкилотлар – нотижорат, ўз хоҳиши билан ташкил этилган ташкилотлар, ҳудудий, миллий ёки халқаро даражадаги фуқаролик гуруҳлари фаолият олиб бормоқда. Нодавлат ташкилотлардаги ишларни асосан кўнгиллилар бажарганлиги сабабли, 2004 йилда Ҳиндистондаги кўнгиллилар секторининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ишончлилик Иттифоқи ташкил этилди.
Муҳокама якунларига кўра, анжуман қатнашчилари бугунги куннинг долзарб масалалари сифатида аҳолининг ННТ фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш, ННТ раҳбарлари ва ходимларининг касбий малакасини ошириш учун шароит яратиш, барқарор қўшимча молиявий манбаларни шакллантириш каби вазифаларни айтиб ўтишди. Шунингдек, ННТ ходимларининг ижтимоий муҳофазаси тизимини ривожлантириш, малакали ходимлар фаолиятини рағбатлантириш зарурлиги қайд этилди. Бундан кейин ҳам ННТ ва давлат органларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ долзарб вазифаларни ҳал этишдаги ижтимоий шериклигининг ташкилий механизмларини мустаҳкамлаш, турдош жамоат ташкилотлари ўртасидаги жипслашув даражасини кўтариш муҳимлиги эътироф этилди. 
Хорижлик экспертлар Ўзбекистонда бўлиш доирасида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва Парламент комиссияси вакиллари билан учрашдилар ҳамда ЎзННТМА, Экологик ҳаракат, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолияти билан танишдилар. 


ФЖШМҚМИ матбуот хизмати

   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда