Андижонда дўстлик фестивали ( 13.04.2012 16:47 )    “Мустаҳкам оила йили”га бағишланди. ( 01.03.2012 17:02 )    Дўстлик ва санъат байрами ( 15.02.2012 16:03 )    Мақсад бир, Ватан ягона ( 25.01.2012 16:55 )    Дўстлик ва бирдамлик тараннуми ( 25.01.2012 16:51 )    Respublika baynalmilal madaniyat markazi tashkil etilganining 20 yilligi munosabati bilan milliy madaniy markazlarning bir guruh faollarini mukofotlash to‘g‘risida ( 21.01.2012 23:57 )    Ko‘pmillatli xalqimizning birdamligi – barcha muvaffaqiyatlarimizning muhim omilidir ( 20.01.2012 23:59 )    Ўзбекистон мустақиллиги – миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр ( 19.01.2012 19:52 )    Тинчлик ва барқарорлик - тараққиётимиз гарови! ( 19.01.2012 11:35 )    Туташ қалблар ( 18.01.2012 17:31 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Мақсад бир, Ватан ягона

25.01.2012 16:55

 Халқимиз бағрикенглик, ўзаро тотувлик, аҳил-иноқликни юксак қадрлайди. Бу хислатлар, айниқса истьиқлол йилларида янада эъзоз топди. Мустақиллик туфайли кўп миллатли диёримизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашнинг муҳим омили миллатьлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Республика байналмилал маданият маркази ташкил қилинди (РБММ). Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида 20 январь куни РБММнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирга миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, парламент аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди.
 Иштирокчилар Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйдилар.
 Тантанали маросим очиқ, деб эълон қилинди.
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг РБММ ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.
 Асосий Қонунимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, деб қайд этилган. РБММнинг ташкил қилиниши, унинг ҳуқуқлари ва вазифаларининг кенгайтирилиши, моддий-техникавий база билан таъминланиши миллий маданий марказлар ишларини фаоллаштирди, уларнинг бирлашуви ва самарали ҳамкорлик қилиши учун кенг йўл очди.
 Натижада турли миллат вакилларининг миллй-маънавий эҳтиёжларини қондиришга, уларнинг миллий тил, маданият ва урф-одатларининг сақланиб қолиши ҳамда ривожланишига хизмат қиладиган миллий маданий марказлар миқдори йилдан-йилга кўпайиб борди. Чунончи, 1989 йилда републикамизда атиги ўнга яқин миллий маданий марказ фаолият кўрсатган бўлса, 1995 йилга келиб уларнинг сони 70 тага, 2000 йилга келиб эса 100 тага етди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 140 дан зиёд миллий маданий марказлар республикамизнинг етакчи жамоат ташкилотлари қаторида смарали фаолият кўрсатмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, бу марказларнинг ҳар бири, миллатидан қатъи назар, юртдошларимиз учун очиқдир. Уларнинг барчаси бугунги кунда РБММ бошгчилигида умумий уйимиз – ягона Ватанимиз бўлмиш жонажон Ўзбекистонимиз тақдири учун юксак масъулиятни англаш туйғуси билан яшамоқдалар ва бу йўлда тўла ҳамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилмоқдалар.
 Бундай юксак дражадаги эътибор натижасида кўп миллатли халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси қайта тикланди, қадр топди. Барча миллат вакилларининг давлат бошқаруви, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий жараёнларда кенг ва эркин иштирок этиши кафолатланди. Бундан ташқари, умумтаълим мактабларимизда таълимни етти тилда олиб бориш йўлга қўйилгани, кўп сонли миллатлар тилида газета-журналлар чоп этилаётгани, радио ва теледастурлар эфирга узатилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ.
 Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 20 январда қабул қилинган Фармонига мувофиқ, Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Маросимда уларга Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди.
 Тантанали йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Республика поляк миллий маданий маркази фаоли, В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи бўлим мудири Павел Борисов, “Дўстлик” ордени соҳиби, Сирдарё вилояти озарбайжон миллий маданий маркази фаоли, шоир Насирли Али Гейдар ўғли мамлакатимизда миллатлараро тинчлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшаётган кўплаб миллатлар ва элатлар вакиллари ўз маданиятини ривожлантириши учун барча шарт-шароитни яратиш борасидаги доимий эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентимиз Ислом Каримовга самимий миннатдорлик изҳор этдилар.
 РБММнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали анжуман санъат усталари ва мамлакатимиз миллий маданий марказлари бадиий жамоалари иштирокидаги байрам гала-концерти билан якунланди.
 Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Боситхонова ва А. Арипов иштирок этди.


Мақсуд Жонихонов,
“Халқ сўзи”, 21.01.2012 й   

   

     

 

2012 yil - Mustahkam oila yili

 


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar