Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Қорақалпоғистон Республикасида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» фестивали

02.05.2016 12:49

   2016 йил 28-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остидаги VI дўстлик ва маданият фестивали ва унинг доирасида «Cоғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни» мавзуида илмий-амалий семинар ҳамда «Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон» номли кўргазма, «Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили» ҳамда «Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда» мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.
    Жумладан, 2016 йил 28 апрель куни Нукус шаҳридаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остидаги VI дўстлик ва маданият фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи кўрик танлови ўтказилиб, 12 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.  
   2016 йил 28 апрель куни Қорақалпоқ давлат университетида “Соғлом она, соғлом бола – миллат бахти” номли кўргазма ҳамда “Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида университет профессор-ўқитувчилари ва турли миллатга мансуб 200 га яқин талаба ёшлар иштирок этишди. 
   Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Қорақалпоғистон Республикаси МММлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди. Кенгашда Қорақалпоғистонда фаолият олиб бораётган МММлар фаолиятини янада яхшилаш, яқинлашаётган Хотира ва қадрлаш куни ва Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда мавжуд айрим муаммолар ечими бўйича ўзаро фикр алмашилди.  
   29 апрель куни Нукус шаҳридаги Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида “Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон” шиори остида фото-тасвирий асарлар ва халқ амалий санъати   кўргазмаси, шунингдек, «Соғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов очди ва олиб борди. 
   Ушбу илмий-амалий семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев, Республика байналмилал маданият маркази директори Н.Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи М.Комилов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ў.Шукуров, “Маҳалла Зиёси” ўқув маркази директори Б.Юнусов, Ўзбекистон Миллий университети профессори Р.Муртазаева, Республика Маънавият тарғибот маркази ходими Б.Унгбаева ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий маданий марказлар фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, имом-хатиблар, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жами 720 нафар киши иштирок этди.
   Илмий-амалий семинар якунида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остидаги VI дўстлик ва маданият фестивали Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари ва миллий маданий марказлар раҳбарлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Фестивал ғолиблари, таниқли санъаткорлар ва ёш эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинди.  
   Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Қанликўл туманида 
19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Соғлом она, соғлом бола – миллат бахти” номли кўргазма ҳамда “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда”  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатига умумтаълим мактаблари ва коллеж ўқитувчилари ва мутасадди раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, турли миллат вакиллари, аҳоли ва ёшлар, жами 185 нафар киши иштирок этди.
30 апрель куни ТАТУ Нукус филиалида  “Соғлом она, соғлом бола – миллат бахти” номли кўргазма ҳамда “Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўзаро муҳокама ва мунозараларда НДПИ ва ТАТУ Нукус филиали талабалари ҳам қатнашдилар, тадбирга 300 нафарга яқин талаба-ёшлар, ўқитувчилар жалб қилинди. Тадбир якунида санъаткорлар, ҳаваскор хонандлар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. 
   Хўжайли туманидаги Транспорт коллежида “Соғлом она, соғлом бола – миллат бахти” номли кўргазма ҳамда “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатида коллеж ўқувчилари, маънавий ва маърифий ишлар бўйича мактаб ва меҳрибонлик уйлари директорлари, маҳалла фаоллари, жами 200 нафар иштирокчи қатнашди. Маданият ва спорт ишлари бўлимининг концерт дастури  намойиши билан тадбир ниҳоясига етди.
   Тўрткўл туманидаги 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида   “Соғлом она, соғлом бола – миллат бахти” номли кўргазма ҳамда “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатига нуронийлар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла аҳолиси, ёшлар жалб қилинди. Давра суҳбатида жами 350 нафар киши иштирок этди. Тадбир сўнгида Туркман миллий маданий маркази вакиллари, туман маданият ва спорт бўлими хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
   Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланиб кетди. Тадбирлар иштирокчилари мамлакатимиздаги тинчлик ва миллатлараро тотувлик Президент Ислом Каримовнинг оқилона миллий сиёсати натижаси эканлигини алоҳида таъкидладилар ва Юртбошимизга самимий минатдорчилик сўзларини изҳор этдилар. 
   Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тадбирларда жами  2 000 нафарга яқин киши қатнашди.

                                          
   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда