
O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda

 |
Yangiliklar
Тинчлик ва барқарорлик - тараққиётимиз гарови!
19.01.2012 11:35
Оразмурод Қурбонов,
Республика туркман миллий
маданий маркази раиси, “Дўстлик” ордени соҳиби
Бугунги кунда Ўзбекистонда 136 миллат, 16 диний конфессия вакиллари ягона оила фарзандларидек яшаб, меҳнат қилиб келмоқдалар. Шунингдек, улар орасида 170 минг нафардан ортиқроқ туркман миллатига мансуб аҳоли мавжуд бўлиб, улар ҳам мамлакатимизнинг барча фуқаролари қатори бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Ўзбекистон қонунларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари тўлиқ таъминланган. Таълим олишлари, меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Маълумки, яқинда қабул қилинганининг 19 йиллиги нишонланган Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиб беради», деб қатъий белгилаб қўйилган. Юртимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари учун барча керакли шарт-шароитлар яратиб берилгани, миллий тили, ўзига хослиги, анъаналари ва урф одатларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш масалаларининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ таъминланганлиги ушбу конституциявий кафолат самарасидир.
Ана шу кафолат самараси ўлароқ, Ўзбекистонда яшаб, меҳнат қилаётган туркманлар ҳам ўзларини ўзбек халқининг ажралмас қисми деб ҳисоблайдилар. Улар орасида бугун таниқли олимлар, шифокорлар, ўқитувчилар, фермерлар, фан ва маданият арбоблари борлиги ҳам биз юқорида тилга олиб ўтган ҳуқуқий ҳимоянинг мевасидир десак, адашмаймиз.
Яна шуни қувонч билан таъкидлаб ўтишни истардимки, бугун Ўзбекистоннинг қай бир шаҳар ёки вилоятида туркман миллатига мансуб аҳоли тиғиз яшаса, ўша жойда, албатта, туркман тилига ихтисослашган мактаб ва бошқа ўқув юртлари мавжуд. Шунингдек, бугун Ўзбекистонда туркман тилида китоб ва газета-журналлар чоп этилмоқда. Энг асосийси, туркман тилидаги махсус радио эшиттиришлар ва теле кўрсатувлар доимий равишда эфирга узатилиб келинади.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Республика байналмилал маданият маркази қошида бирлашган турли миллатларнинг миллий маданий марказлари бир-бирлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, давлат тадбирлари ва умумхалқ байрамларида фаол иштирок этаяптилар, бир-бирларига ёрдам кўрсатмоқдалар. Йил давомида ўтказиб келинаётган «Ўзбекистон – умумий уйимиз», «Ватан битта, Ватан ягона», «Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда» шиорлари остидаги фестиваллар миллатлараро дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиб келмоқда.
Шубҳасиз, бизларнинг бирдамлигимиз, ҳамжиҳатлигимиз, қўлни-қўлга бериб, бир ота-онанинг фарзандлари каби аҳил-иноқ яшашишимизда, мустақил Ватанимизнинг буюк келажаги учун баҳамжиҳат меҳнат қилишимизда, энг аввало, ўзбек халқининг ўзига хос бағрикенглиги, қолаверса, давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг эътибори ва доимий ғамхўрлиги сабаб бўлмоқда.
Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, дунёнинг айрим мамлакатларида динлараро, миллатлараро зиддиятлар кундан-кун кучайиб бораётган ҳозирги шароитда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат яшаб келаётган мамлакатимизда миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг таъминлангани, шубҳасиз, истиқлол йилларида қўлга киритилган энг катта ютуқларимиздан биридир. Тан олиб айтиш керак, бизнинг бу борада қўлга киритаётган ютуқларимизга ҳавас қилса арзийди. Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳавас кўзи билан қаровчи дўстлар орасида ҳасад ўтида ёнаётган ғанимлар ҳам бўлиши мумкин. Улар бизнинг тинчлигимиз, осойишталигимиз, ҳамжиҳатлигимизни кўра олмайдилар. Шундай экан, давлатимиз раҳбари ҳамиша таъкидлаб келганлари каби, бу масалада ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз лозим. Чунки тинчлик ва барқарорлик мустақил Ватанимиз тараққиётининг энг ишончли устунидир.
Ана шу муқаддас Ватан тараққиёти йўлида тинчлик ва барқарорликни сақлаб, давлатимиз Конституциясида яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиб, бир оила фарзандлари каби қўлни қўлга бериб яшаш ва меҳнат қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
|

2012 yil - Mustahkam oila yili

2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili

2010 yil - Barkamol avlod yili
Toshkent shahriga - 2200 yil
Bizni tabriklaydilar
|