Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз

18.07.2016 17:16

Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз
(Ўзбекистон мустақиллигининг 25- йиллиги олдидан.)
     Ўзида  бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элатларни бирлаштирган Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон  Ватанимизнинг қайси ҳудудига борманг албата тўю томошаларнинг устидан чиқасиз. Дунёдаги энг илғор мамлакатлар қатори, тараққиётнинг нурли чўққилари томон интилаётган юртимизнинг муҳташам бинолари, муаззам гўшаларини кўриб кўзингиз қувонади,  дилингиз яйрайди.
     Бир бирларидан қиз олиб, қиз бериб қавм-қариндошлик ришталари билан ўзаро боғланиб,  ёру-биродар бўлиб яшаётган турли миллат вакилларини бир дастурхон атрофида кўрганингизда қалбингизда шукроналик ва фахр туйғулари жўш уради.  Чунки оиласи, юрти тинч бўлмаган одамга тўй татимайди. Осуда ва фаровон  юртда умргузаронлик қилаётган барча юртдошларимизнинг ҳар куни байрам. Кимдир набира тўйи ташвишида бўлса, кимдир келин тушириш иштиёқида, яна кимдир мана шундай мусаффо осмон остида фарзандларини тўғри  тарбиялаб, эл корига ярайдиган қилиб вояга етказганлиги ҳамда бугунги доруломон кунларга эсон омон етиб келганлиги учун дастурхон ёзиб, ҳалол пешона тери эвазига топган- тутганларини маҳалла-кўйи, яқинлари, ҳамюртлари  билан баҳам кўриш учун  шукроналик тўйларини ўтказишяпти. 
     2016 йил 16 июль куни Республика қирғиз маданият маркази ташаббуси билан таниқли ижодкорлар ва бахшилар иштирокида Жиззах  вилоятининг Мирзачўл туманидаги Гагарин   шаҳрида  “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
        Тадбирда Республика Байналмилал маданият маркази раҳбари     
  Н. Мухаммадиев,  раҳбар ўринбосари М. Нурматова,  Республика қирғиз маданият маркази раиси Р. Жабборов ва бошқа бир гуруҳ олим ва шоирлар иштирок этишди.
    Тадбир иштирокчиларини шаҳар тарихи, ундаги бугуни бунёдкорлик ишлари  билан янада яқинроқ таништириш учун меҳмонларни Ю.А. Гагарин ҳайкали олдида кутиб олдилар. Мирзачўл тумани қозоқ маданият  маркази рахбари Утеп Сеидаманов йўл йўлакай меҳмонларга шаҳарнинг истиқлолгача бўлган даврдаги  аҳволи ҳамда  кундан кунга гуллаб-яшнаб бораётган Гагарин шаҳар ахолисининг фаровон турмуши,  бугунги ёшларнинг  ёрқин келажаги ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
     Шунингдек тадбирда сўзга чиққанлар  қирғиз маданият маркази оқсоқоллар кенгаши аъзоси, меҳнат фахрийси Ўринбой ота Бўрибоевни саксон ёшга тўлгани муносабати билан самимий табрикладилар. Тадбирда ўзбек, қазоқ, рус, татар, қирғиз, ва корейс миллатига мансуб турли миллат вакиллари иштирок этдилар. Тадбир давомида турли миллатларнинг куй- қўшиқлари,  ҳазилу- мутойибалари, бахшиларнинг айтишувлари янграб турди. Бундай шукроналик ва байрам кайфияти ҳамюртларимизни янгидан-янги ташаббусларга, кашфиётлару  ижодий баркамолликка интилишларида илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Тўкин дастурхон атрофидаги бундай ҳамжиҳатлик юртимиздаги тинчлик, ўзаро тотувлик ва меҳр- оқибатнинг  ёрқин намунасидир.
М. Нурматова,
Республика Байналмилал маданият
 маркази директор ўринбосари.


   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда