Андижонда дўстлик фестивали ( 13.04.2012 16:47 )    “Мустаҳкам оила йили”га бағишланди. ( 01.03.2012 17:02 )    Дўстлик ва санъат байрами ( 15.02.2012 16:03 )    Мақсад бир, Ватан ягона ( 25.01.2012 16:55 )    Дўстлик ва бирдамлик тараннуми ( 25.01.2012 16:51 )    Respublika baynalmilal madaniyat markazi tashkil etilganining 20 yilligi munosabati bilan milliy madaniy markazlarning bir guruh faollarini mukofotlash to‘g‘risida ( 21.01.2012 23:57 )    Ko‘pmillatli xalqimizning birdamligi – barcha muvaffaqiyatlarimizning muhim omilidir ( 20.01.2012 23:59 )    Ўзбекистон мустақиллиги – миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр ( 19.01.2012 19:52 )    Тинчлик ва барқарорлик - тараққиётимиз гарови! ( 19.01.2012 11:35 )    Туташ қалблар ( 18.01.2012 17:31 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Ўзбекистон мустақиллиги – миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр

19.01.2012 19:52

Республика байналмилал маданият маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорликда «Ўзбекистон мустақиллиги – миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр» мавзуида республика илмий-амалий конференциясини ўтказди. Конференция Республика байналмилал маданият марказининг 20-йиллигига бағишланган. Конференция Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мажлислар залида 2012 йил 19 январь куни бўлиб ўтди.
Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Ш.И. Салихов кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида РБММни 20-йиллик фаолияти билан табриклаб, РБММ, миллий маданий марказлар ҳамда конференция ишига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмита раиси А.Х.Саидов конференция иштирокчиларига ижодий ютуқлар тилаган ҳолда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг миллатлараро муносабатлар ва диний бағрикенглик ривожида эришган ютуқларига эътибор қаратди.
Конференциянинг асосий маърузалари ва уларнинг муҳакамаси борасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Б.А.Абдуҳалимов модераторлик қилди.
Республика байналмилал маданият маркази директори Н.М.Муҳаммадиев “Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўлида 20 йил” мавзусидаги маърузасида давлатимиз ва Республика байналмилал маданият маркази, мамлакатимиздаги 140 дан ортиқ миллий маданий марказларнинг 20 йил давомида миллатлараро тотувликни шакллантириш борасида амалга оширган ишларининг асосий натижалари, келажакдаги масалалар ва режалар ҳақида тўхталди. Сўнг у «Мустақил Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ривожи. Развитие межнациональных отношений в независимом Узбекистане» (Тошкент: Ўзбекистон, 2012. 408 бет. 25,5 б.т.) китобини кенг жамоатчиликка тақдим қилди.
Мазкур конференциянинг шиори қилиб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қуйидаги сўзлари олинди: “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамкорликдир”. Конференция ва презентацияси ўтказилган китоб ушбу юксак қадриятни асраб авайлашга ҳизмат қилади.
Конференцияда сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга ошираётган сиёсати ва бу борадаги тажрибаси бошқа кўпмиллатли давлатлар учун намуна бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Бунда республика раҳбарияти томонидан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда барқарорлик ва тараққиётга муайян ҳисса қўшаётган миллий маданий марказлар фаолияти учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида қайд этилди.
 Анжуманда намойиш этилган “Ягона оилада” фильми йиғилиш иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари М.М.Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Э.Боситханова иштирок этдилар.

 

   

     

 

2012 yil - Mustahkam oila yili

 


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar