Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

“Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси

23.01.2017 17:03

 Ўзбекистонда 130 дан ортик миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келмоқдалар. 1992 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика Байналмилал маданият маркази миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини кўшиб келмоқда. Ўзбекистонда 140 га яқин этник маданият марказларини ўзида бир оилага жамлаган ушбу марказ барча миллатларнинг маданияти ва урф-одатларига эҳтиром кўрсатиб, тараққий этишлари учун бирдек шарт-шароитлар яратиб қелмоқда.
 Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида 23 январь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деб номланган тасвирий, фото ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий Академияси, Республика байналмилал маданият маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Тошкент Фотосуратлар уйи ва миллий маданий марказлар томонидан ташкил этилган мазкур кўргазма ватанимиздаги миллий ва маданий  ранг-барангликни, маънавият ва гўзаллик оламини очиб беради.
 Кўргазмада намойиш этилган турли миллатга мансуб санъаткорларнинг асарлари Ўзбекистон мустақиллиги ижод аҳли учун кенг имкониятлар эшигини очганидан дарак беради. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси миллати ва эътиқодидан катъий назар, барча соҳаларда ютуқ ва муваффақиятларга эришиб келмоқда. Санъат соҳасида бу ютуқлар яққол кўзга ташланади.
 Ҳужжатли вернисаж қисмида таниқли фоторассомларнинг асарлари намойишга қўйилган. Уларда турли миллат вакилларининг юртимиздаги тўлақонли ҳаёти, аҳил- иноқлиги ҳақида, миллий маданият марказлари фаолияти хусусида ҳикоя қилинади.
 Кўргазманинг очилиш маросимида Бош Вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотин-кизлар Қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, Тошкентда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар раҳбарлари ва пойтахтимизнинг кенг жамоатчилиги иштироқ этди.
 Очилиш маросими доирасида Қорақалпоғистан Республикаси ва барча вилоятларда ўтказилган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” VI Республика дўстлик ва маданият фестивалининг якуний босқичи ва 24 номинация бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 Тадбир иштирокчилари ва фестиваль ғолиблари сўзга чиқиб, мамлакатимизда истеъдод соҳиблари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини, санъат байрами ва кўргазманинг очилиши маданий ҳаётимизда ёрқин воқеа бўлиб қолажагини таъкидладилар.

   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда