Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча

23.05.2016 12:52

 

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон уйғур маданий марказида “Ҳотира ва инсонни қадрлаш куни”  муносабати билан Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Академиги Қутлуқ Башаров ҳотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ҳамда Тошкент шаҳар уйғур маданий марказларининг бошқарув аъзолари, уйғур халқининг кўзга кўринган намоёндалари, жамоатчилик фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар. Шу куни устознинг шогирдлари тамонидан таёрланган рассом сиймоси туширилган барельеф марказ деворига осиб қўйилди. Ушбу барельеф Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик институтининг ўқитувчилари Азамат Ҳотамов ҳамда Наримон Шариповлар томонидан тайёрланганлиги учун, уларга йиғинда қатнашганлар томонидан миннатдорчилик билдирилди. Йиғинда Азамат Хотамов, Наримон Шариповлар ўзларининг устозлари тўғрисида ўзларининг таассуротларини сўзлаб бердилар. Уйғур жамоатчилиги орасида ҳам Қутлуқ Башаровни яхши биладиган дўстлари уни ҳотирлаб, у тўғрисида ўзлари билганларни йиғилганлар билан ўртоқлашдилар. Хусусан “Оқсоқоллар кенгаши” рахбари Ёрмухаммад Абдусатторов, Бурхониддин Юсупов, Абдулазиз Ниёзов, Фарида Молотова, Нажот Ниёзов ва бошқалар Қутлуқ Башаровнинг Ўзбекистон тасвирий санъатига қўшган хиссасини ва у билан ҳалқимиз ҳақли равишда фахрланишларини айтиб ўтдилар. Шунинг билан бирга марказимизнинг кўп йиллар давомида ривожланишига ўзларининг хизматларини сингдириб, ҳозирда орамиздан бевақт кетганлар ҳотираси ҳам ёдга олиб ўтилди.    
Тадбирда Қутлуқ Башаровнинг катта қизи Феруза Башарова ҳам иштирок этиб, тадбирни ташкил этган маданият марказига, отасининг барельефини ишлаган устозлардан Азамат Хотамов ҳамда Наримон Шариповларга ўзи ва оиласи номидан чуқур миннатдорчилигини изҳор этиб ўтди.         

Акрам Хошимов,
Ўзбекистон уйғур маданий 
маркази раиси

   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда