Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди ( 25.01.2017 14:04 )    “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазмаси ( 23.01.2017 17:03 )    Ўзбекстон кўпмиллатли юрт ( 23.01.2017 13:28 )    Республиканскому интернациональному культурному центру - 25 ЛЕТ! ( 20.01.2017 13:22 )    Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асоси ( 21.10.2016 22:55 )    Ахборот хати ( 07.10.2016 17:59 )    Ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик олий мақсадимиз ( 18.07.2016 17:16 )    Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми ( 09.06.2016 11:24 )    Ижтимоий шериклик: Миллий ва хорижий тажриба ( 25.05.2016 10:12 )    Ўзбекистон халқ рассоми Қутлуқ Башаров хотирасига бағишланган кеча ( 23.05.2016 12:52 )   

O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.
O'zRes Konstituciyasi. 4 modda



    

     

Yangiliklar

Ўзбекстон кўпмиллатли юрт

23.01.2017 13:28

 Инсониятни бирлаштириб, тинч-тотув яшашга ундовчи олий қадриятлардан бири бағрикенгликдир. Бу ўзингни қанчалар ҳурмат қилсанг, ўзингга нимаики яхшиликни тиласанг, ўзгаларга ҳам шуларни раво кўриш дегани. Халқимизнинг бағрикенглиги дунё халқларининг таҳсинию эътирофига сазовор. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг аҳил, иноқ умргузаронлик қилишининг замирда қонун устуворлиги, ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлагани, қолаверса, меҳмондўст, очиқкўнгил халқимизнинг ҳиммати ётибди.  
 Асрлар давомида халқимиз билан ёнма-ён, елкама-елка яшаб келаётган тили, тарихи ва маънавий қадриятларида муштараклик мавжуд туркман миллатига мансуб ватандошларимизнинг ҳам мамлакатимиз тараққиёти ва равнақи йўлидаги ҳиссалари беқиёс. Зотан, Ўзбекистонни Ватани, ўзбекларни жон-жигари деб билувчи туркман дўстларимиз ҳамиша эъзозда. Уларнинг ўзига хос анъаналари, тили ва маданиятини соф ҳолда сақлашга интилишлари инобатга олиниб, мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ малакатимизда Республика туркман маданият маркази тузилди. 
 Ўзбекистон ва Туркманистонда миллатлараро ҳамжиҳатлик, тарихий ватани ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган барча халқларнинг вакилларига нисбатан ҳурмат таъминланмоқдаки, бу ҳар икки мамлакатда яхши анъанага айланиб қолган. Ўзбекистонда қарийб 170 минг нафар туркман яшайди. Туркман миллатига мансуб 8 мингдан зиёд бола туркман тили ўқитиладиган 46 мактабда таҳсил олмоқда. 24 мактабда тўлиқ туркман тилида таълим берилади. Мамлакатимизда Республика туркман маданият марказининг еттита бўлими иш олиб бормоқда.
Икки мамлакат халқлари ўртасида тарихан таркиб топган дўстона алоқалар замирини маданиятларнинг муштараклиги, бир-бирини тўғри тушуниш ва ўзаро ишонч ташкил этади. Йигирма беш йиллик фаолиятининг бош мезонини ана шундай эзгу мақсадга қаратган Республика байналмилал маданият марказининг милатлараро тинчлик ва тенгликни сақлашдаги ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиз.
 – Ўзбекистонга ўттиз йил аввал кўчиб келганмиз, - дейди ЎзА мухбирига пойтахтимизнинг Чилонзор туманида яшовчи Гулноз Бозорова. – Шу юртда таҳсил олдим, оила қурдим, фарзандларим ҳам шу ерда вояга етмоқда. Ўзбекистонни Ватаним деб биламан. Бағрикенг Ўзбекистонда барча миллат вакиллари қатори туркман миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаролари учун махсус таълим муассасалари ташкил этилган. Туркман миллий урф-одат ва анъаналари қадрланишидан жуда миннатдормиз.
 Ўзбекистон билан Турканистон ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Бу борада икки давлат ҳукуматлари ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурлари доирасида мамлакатларимиз маданият ва санъат намояндалари Ўзбекистонда ва Туркманистонда ўтказиладиган турли концертлар, фестиваль ва кўриклар, кўргазма ва форумларда фаол иштирок этмоқда. 2009 йилги “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида туркманистонлик хонанда Лале Бекназарова Гран-при соҳиби бўлган, 2011 йилдаги фестивалда “Галкиниш” ижодий гуруҳи учинчи ўринни эгаллади.
 – Мамлакатимиздаги Туркман марказининг Қорақалпоғистондаги филиали қошида туркман тилидаги “Айдин йўл” газетсининг нашр этилишидан қувондик, – дейди Туркманистоннинг “Дунё адабиёти” журнали масъул котиби Екатерина Гилдимуродова. – “Орзу” мусиқа-рақс ансамбли фаолият юритаётгани эътиборга молик. Марказ томонидан ташкил қилинадиган туркман миллий амалий санъати ва маиший буюмлари, машҳур туркман гиламлари, туркман рассомларининг асарлари кўргазмалари барчамизда бирдек катта қизиқиш уйғотди.
 Кўпмиллатли халқимиз шу тупроқ тақдири ва равнақи йўлида бирдек, астойдил меҳнат қилаётганининг боиси – уни Ватан атайди, Ватанини севади. Бош қомусимизда акс этганидек, мамлакатмизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинаётгани, уларнинг ривожланиши учун барча шароит яратилаётгани туфайли тинчлик, тотувлик ҳукмрон. Халқимизнинг бирдамлиги “Куч – бирликда” деган ҳаётий даъватнинг исботидир.

Севара Алижонова,
“Тошкент оқшоми”

   

     

 



2016-yil – Sog‘lom ona va bola yili


2015-yil – Keksalarni e’zozlash yili  


2014 yil - Sog'lom bola yili     


2013 yil - Obod turmush yili


2012 yil - Mustahkam oila yili


2011 yil - Kichik biznes va tadbirkorlik yili


2010 yil - Barkamol avlod yili


   

Toshkent shahriga - 2200 yil


Bizni tabriklaydilar 


Обуна давом эмокда